17:51 | 30.12.23
40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Янги йил муносабати билан 2023 йилнинг 30 декабр кунидан 2024 йилнинг 2 январ кунига қадар республикадаги тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
Келтирилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Ўзбекистон бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: