17:30 | 03.10.23 601

Ўзбекистонда «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда Озодбек Назарбеков Туркия Маданият ва туризм вазирлигини медал билан тақдирлади.

Ўзбекистонда уюштирилган «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида тадбирнинг махсус меҳмони – Туркия Республикасига асос солинганининг 100 йиллигига бағишланган «Маданият кечаси» ва «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги

Унда, Халқаро Турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ҳамда Туркиядан келган санъаткор ва меҳмонлар иштирок этди.

Очилишда сўзга чиққан Озодбек Назарбеков, фестивал фақатгина дунёга машҳур кино санъаткорларини бирлаштирибгина қолмай, айни вақтда ўзаро тажриба ва уни алмашишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Фестивал, кино санъати тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолишига ишончи комил эканлигини таъкидлаган Назарбеков, Ўзбекистон кино санъатининг 115 йиллик тарихга эга эканига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги

Назарбеков маданият ва санъат аҳлини қўллаб-қувватлагани туфайли Туркия Маданият ва туризм вазирлигини Ўзбекистонинг «Маданият ва санъат фидокори» медали билан тақдирлаш истагида эканлигини билдириб, мукофотни Батуҳан Мумжуга топширди.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Мумжу эса, икки давлат ўртасида президентлик даражасида мустаҳкам алоқалар мавжудлигига эътибор қаратиб, шу доирада маданият соҳасидаги ҳамкорлик тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

ТУРКСОЙ бош котиби Раев Турк дунёси киносига ҳисса қўшган, ҳаётини кинога бағишлаган ва унинг ривожи учун меҳнат қилган кино санъаткорларига ТУРКСОЙнинг «Фахрий» орденини тақдим этди.

Мазкур орденга озарбайжонлик Элчин Гулиев, қирғизистонлик Артикпай Суюндуков, қозоғистонлик Тунгишбай Жаманкулов, туркманистонлик Мая Аймедова, ўзбекистонлик Гулчеҳра Жамилова, турк кино санъаткори ва режиссёр Семиҳ Капланўғлу сазовор деб топилди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 959
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 864
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 945