13:56 | 27.12.23

                       

Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилмоқда

Ички операцияларга қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар орқали акциялар ва облигацияларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар кириши белгиланмоқда.

Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ички валюта операцияларига қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан, биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар кириши белгиланмоқда.

Шунингдек, махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган ҳамда ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам кирим қилинади.

Махсус валюта ҳисобварағидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган ва бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам 3 банк иш куни мобайнида тижорат банкларига қайта сотилиши ёки буюртмада кўрсатилган мақсадлар учун такроран ўтказиб берилиши лозимлиги ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга, банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тижорат банкига қайта сотилиши шарт.

Эслатиб отамиз, аввалроқ Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйиладиган чекловлар ҳақидаги қарор бекор қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: