20:49 | 04.11.23 1356

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 6-8 ноябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. 6-7 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шаамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кейинги кунлар бу анча ошиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи 6 ноябрда +15…+20 даража, 7 ноябрда +19…+24 даража, 8 ноябрда эса +17…+22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-7 ноябр кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади. 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи эса +17…+22 даража илиқ бўлади.  Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Бу ҳолат 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 6-7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади. 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +7…+12 даража, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 6-7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 8 ноябрда эса баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража, 6-7 ноябр кунларида кундузи +22…+27 даража, 8 ноябрда +19…+24 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража ва кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 6-7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи 6-7 ноябрда +15…+20 даража, 8 ноябрь куни эса +12…+17 даража илиқ бўлади.

Маълумот учун, ўтган ҳафта бошларида ҳам мамлакатда ёғингарчилик кузатилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1027
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 895
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 546
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 459
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1165
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952