Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Айрим жойларга туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати +22...+27 даражагача илиқ бўлади.
Ўзбекистонда 13-15 ноябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. «Ўзгидромет»га кўра, янги ҳафтанинг биринчи ярмида мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ; 15 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 13 ноябрда кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси +1…+6 даража илиқ, кундуз +15…+20 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +20…+25 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ, 15 ноябрда +20…+25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0…-5° совуқ, кундуз +6…-11 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.