12:18 | 17.12.23

                       

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Айрим жойларда 19-21 декабр кунлари қор ёғиб, туман тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, 19 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғади. 20-21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат, 19 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ, 20 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 21 декабрда кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 декабрда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 20-21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 19 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ, 20 декабрда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 21 декабрда кечаси -3… -8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 декабрда баъзи жойларда бироз қор, ёмғир ёғади. 20-21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 19 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, 20-21 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ҳамда +2 даража илиқ, кундузи 19 декабрда +8…+13 даража илиқ, 20-21 декабрда +5…+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 19-20 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 19 декабрда кечаси -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ, 20 декабрда кечаси ва кундузи -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ, 21 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: