12:36 | 23.12.23

                       

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қор, ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» 25-27 декабр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25-26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. 27 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ, 26 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, 27 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ, 26 декабрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 27 декабрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +4…+9 даража илиқ, кундузи +14…+19 даража илиқ, 26 декабрда кечаси +4…+9 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 27 декабрда кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ; 26 декабрда кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, 27 декабрда кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи 25 декабрда +10…+15 даража илиқ, 26-27 декабрда +8…+13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 26-27 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида қор, ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи 25 декабрда +9…+14 даража илиқ, 26-27 декабрда +3…+8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: