12:10 | 16.10.23

                       

Ўзбекистонда янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳаво ҳарорати +27 даражагача исийди.

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 16-20 октябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, янги ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларида 18 октябр куни ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилишда давом этади. Бугун, 16 октябр куни кундузи ҳарорат +18…+20 даража атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи +22…+25 даража, жанубда эса +27 даражагача иссиқ бўлади. Кечалари ва эрталаб эса ҳаво ҳарорати +7…+12 даража атрофида илиқ бўлади.

Пойтахт Тошкентда 16-20 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7…+8 даражадан +11…+12 даражагача кўтарилади. 16-17 октябр кунлари кундузи +19…+22 даража, 18-20 октябрда +22…+25 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: