14:58 | 30.10.23

                       

Ўзбекистонда янги ой бошида баъзи жойларга туман тушади

Ҳаво ҳарорати +24 даражагача исиши мумкин.

«Ўзгидромет» 31 октябр – 3 ноябр кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

31 октябр куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача пасаяди.

1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди ва ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. 1-2 ноябр кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражагача пасаяди, кундузи 1-2 ноябрда +17…+22 даража бўлади, 3 ноябрда ҳарорат бироз кўтарилади ва +19…+24 даражани ташкил этади.

Пойтахтда 31 октябр куни ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +17…+19 даражагача пасаяди.

1-2 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари +5+8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +17…+20 даража илиқ атрофида бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: