15:40 | 07.12.23
Тадбирни 2023 йилнинг 11-12 декабр кунлари ўтказиш режалаштирилган.
2023 йилнинг 11-12 декабр кунлари «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган илмий конференция бўлиб ўтади.
Конференциянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.
Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (panel session) ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.
Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Коматсу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади. Батафсил маълумотни jadidconf.com сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: