12:59 | 10.11.23 438

Ўзбекистондаги бир нечта темир йўл вокзаллари ва унинг атрофидаги бўш жойлар тадбиркорларга ижарага берилади

Бу ерда тадбиркорлар офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказларини ташкил қилиши мумкин.

Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари ва улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида»ги қарорга кўра, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича «темир йўл вокзаллари» МЧЖни ташкил қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Жумладан, 2023 йил ноябр ойидан бошлаб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Тадбиркорлар вокзаллар ва бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун имконияти яратилган.

Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг километр/квадрат жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу ерда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темир йўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой «Э-аукцион» платформаси орқали ижарага берилади.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 157
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 421
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 469
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487