17:02 | 18.11.23

                       

Ўзбекистондаги отлар сони маълум бўлди

Улар ўтган йилга нисбатан 2,9 фоизга кўпайган.

Статистика агентлиги томонидан олинган маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябр ҳолатига, республикада боқилаётган жами отлар сони 271,8 мингтага етган.

Фото: Bugun.uz

Натижада, отлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 фоизга ошган. Энг кўп отлар сони Тошкент вилоятида бўлиб, ҳудудда 55,4 минг бош от мавжуд. Энг ками эса Хоразм вилоятида 5,5 минг бошни ташкил қилади. Бундан ташқари, қолган ҳудудларда отлар сони қуйидагича:

  • Қашқадарё вилояти – 35,7 минг бош;
  • Жиззах вилояти – 30,6 минг бош;
  • Самарқанд вилояти – 28,9 минг бош;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 28 минг бош;
  • Навоий вилояти – 23,4 минг бош;
  • Сирдарё вилояти – 16,4 минг бош;
  • Сурхондарё вилояти – 15,7 минг бош;
  • Фарғона вилояти – 10,3 минг бош;
  • Бухоро вилояти – 7,6 минг бош;
  • Андижон вилояти – 7,3 минг бош;
  • Наманган вилояти – 7 минг бош.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: