16:18 | 06.09.23 842

Ўзбекистонда айни пайтда қанча талаба борлиги маълум қилинди

Олий таълим билан қамров даражаси 42 фоизга етказилган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати томонидан АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистондаги ОТМлар сони ва уларда қанча талаба таҳсил олиши маълум қилинди.

Вазирлик расмийларининг айтишича, республикада жами 211 та олийгоҳ фаолият юритмоқда ва уларда тахминан 1 млн 200 минг нафар талаба таҳсил олади.

Шунингдек, иккинчи ва ундан юқори босқичларда 950 минг нафар, биринчи курсда эса 250 минг нафар талаба борлиги айтилди.

Хабарда талабаларга 39 минг 533 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериши, олийгоҳларнинг ўртача илмий салоҳияти 39,8 фоизни ташкил этиши қўшимча қилинган.

Таъкидланишича, ҳозирда 116 та давлат олий таълим муассасасига 193 минг 761 нафар ёшлар биринчи босқичга қабул қилиниб, олий таълим билан қамров даражаси 42 фоизга етказилган.

Шунингдек, 105 та давлат олийгоҳида жами 7232 нафар ёшлар магистратура босқичига қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги давлат ОТМларида 2023/2024 ўқув йили учун тўлов-контракт ва супер-контракт миқдори оширилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, янги ўқув йилида Ўзбекистон олийгоҳларида 200 мингдан ортиқ талаба учун ўрин ажратилиши айтилган.


Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 342
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 372
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 200
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 410
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 308
Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

14:13 | 09.12.23 236