14:25 | 29.11.23

                       

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми бироз ошди

Октябр ойида кўк ёқилғи экспортидан тушум 42 млн доллардан кўпроқни ташкил этган.

Ўтган ой давомида кўк ёқилғи экспортидан тушум 42,24 миллион долларни ташкил этиб, кўрсаткич сентябр ойига нисбатан 1,5%га юқори бўлган, деб хабар бермоқда «Spot» нашри Хитой божхона бош бошқармасига таяниб. Бироқ, бу ёз ойлари даражасидан сезиларли даражада пастлигича қолмоқда ва қўшни Қозоғистон экспорти Ўзбекистондан уч баравар кўпроққа — 131,3 миллион долларга ошиб кетган.

Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни Туркманистон сақлаб қолмоқда ҳамда октябрь ойида 666,1 миллион долларлик газ экспорт қилинган. Ундан кейинги ўринда 386 миллион доллар билан Россия турибди. Шунингдек Мянма ҳам 113,3 миллион доллар билан кучли бешликка кирган.

Йил бошидан буён Хитой Ўзбекистондан бор-йўғи саккиз ой давомида газ қабул қилган ва бу жами 454,4 миллион долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат охирги ўринни эгаллаган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида етказиб бериш ҳажми 916,7 миллионни ташкил этган.

Ўтган даврда қувурлар орқали энг йирик кўк ёқилғи етказиб берувчи Туркманистон бўлиб, унинг жами етказиб бериш ҳажми 8,07 миллиард долларни ташкил этган. Кейинги ўринда Россия (5,36 миллиард доллар), учинчи ўринда Мянма (1,23 миллиард доллар) бўлган. Қозоғистон Хитойга 1,08 миллиардлик газ экспорт қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 октябр куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ўртасида газ етказиб беришни бошлаш маросими бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон Россиядан йилига 2,8 млрд кубометр газ сотиб олиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: