12:06 | 03.10.23 1503

Ўзбекистондан Россияга олиб борилган узум ва помидорлар тўхтатиб қолинди

16,4 тонна помидор ва 15,8 тонна узум таркибида зарарли моддалар аниқланган.

Ўзбекистондан Россиянинг Оренбург шаҳрига олиб борилган помидор ва узум партиялари таркибидан зарарли моддалар аниқлангани сабабли тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Prooren.ru хабар берди.

Фото: Росселходнадзор

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 28 сентябр куни «Уралкомплект» вақтинчалик сақлаш омборхонасида сақланган 15,88 тонна узум текширувдан ўтказилганида унинг таркибидан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудида тақиқланган зараркунанда организм аниқланган.

Шунингдек, 16, 4 тонна помидор текширилганда эса унинг таркибидан Жанубий Америка помидор куяси (Tuta absoluta (Meyrick)) аниқланган.

Маҳсулотлар таркибида зарарли моддалар борлиги «Дон сифатини баҳолаш маркази» Федерал давлат бюджет муассасасининг Оренбург филиали мутахассислари томонидан ўтказилган лаборатория текшируви давомида аниқланган.

Шундан сўнг помидор ва узум партияларини Оренбургга олиб кириш тақиқланган. Айбдорлар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонга экспорт қилинган помидорларда хавфли вирус аниқлангани рад этилган эди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1636
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1042
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 635
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1301
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094