19:22 | 04.11.23

                       

Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп телефон экспорт қилгани айтилди

Давлат охирги 9 ой мобайнида қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилган.

Статистика агентлигининг берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январ-cентябр ойларида хориждан умумий қиймати 178,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган, қарийб 2,6 миллион дона барча турдаги мобил телефонларни импорт қилган.

Унга кўра, мобил телефонларнинг мамлакатга импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 398 минг 361 тага ошган. Ўтган 9 ой мобайнида Хитой Ўзбекистонга жами 2,3 миллион дона телефон экспорт қилган ва статистикада дастлабки ўринни қайд этган.

Бундан ташқари, мамлакат Ветнамдан 223,1 минг дона, Ҳиндистондан 32,5 минг дона, Бирлашган Араб Амирликларидан 7,7 минг дона ҳамда қўшни Қозоғистондан 2,5 минг дона мобил алоқа воситасини импорт қилган.

Аввалроқ, эндиликда иккита мобил телефонни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат берилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: