12:05 | 05.12.23

                       

Ўзбекистонга кескин совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ҳаво ҳарорати 20 даражагача совиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2023 йилнинг 9-14 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 9 декабр куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида қор, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

11 декабр куни эса республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиб, қор, ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабр кунлари кечаси -10…-13 даража, кундузи -5…-8 даража совуққача, шимолда кечаси -17…-20 даража, кундузи -9…-12 даража совуққача пасаяди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: