17:45 | 04.11.23 365

Ўзбекистонга Россиядан нефт импорти бир миллион тоннага етказилади

Нефт хомашёсининг барқарор таъминоти бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига ёрдам бериши таъкидланган.

Ўзбекистонга Россиядан нефт етказиб бериш ҳажмини 2024 йилда бир миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 3 ноябр куни Россиянинг Москва шаҳрида имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган.

Фото: Энергетика вазирлиги

Ҳужжатни Россия энергетика вазирининг биринчи ўринбосари П. Сорокин, Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А. Аҳмадхўжаев ва Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Э. Аккенженов имзолаган.

Ҳужжатда келишувни амалга оширишда «Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир» нефт қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шартномада томонларнинг узоқ муддатли асосда 2024- ва ундан кейинги йилларда нефт хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича тижорат шартномаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилган. Жумладан, нефт хомашёсининг ўзаро мақбул нархини келишиш ҳамда унинг ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда, томонларнинг мамлакатлари ҳудуди бўйлаб нефт хомашёсини тўлиқ ҳажмда тўсқинликсиз ташиш таъминланади.

Шартнома қуйидаги мақсадларни амалга оширишга имкон беради:

  • 2023 йилнинг 6-7 октябр кунлари бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида уч давлат раҳбари ўртасида эришилган келишувни тезкорлик билан амалга ошириш;
  • транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда, темир йўл орқали етказиб беришга нисбатан арзонроқ бўлган нефт қувурлари таъминотини ривожлантириш;
  • Ўзбекистон ҳамда чегарадош ҳудудларнинг нефт қувурлари инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • нефт хомашёси билан барқарор таъминлаш ва мамлакатда юқори сифатли бензин ҳамда бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши муносабати билан Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлашга ихтисослаштирилган иккита заводнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш;
  • бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ҳам кенгайтириш имконини яратади. Бу эса хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи сотиш географияси бўйича аҳолига сифат жиҳатидан янги хизматлар кўрсатиш имконини беради;
  • Россия нефт хомашёсининг барқарор таъминоти мавжуд нефтни қайта ишлаш қувватларини модернизация қилишга, шунингдек, янгиларини қуриш ва юқори қўшимча қийматга эга экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда газ ва нефт қазиб олиш ҳажми камайгани маълум қилинганди. Шунингдек, яқинда Россия бензин ва дизел экспортига чеклов жорий қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 663
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 772
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1056
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881