8:06 | 23.11.23
Ҳаво ҳарорати кечалари +2 даражагача пасаяди.
«Ўзгидромет» 23 ноябр куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида қисман булутли, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража илиқ, кундузи +11…+13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +0…+5 даража илиқ, баъзи жойларда +1…+3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида исман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, чўл зонасида 0…+2 даража илиқ, кундузи +11…+16 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида қисман булутли, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ёғингарчиликсиз кун. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисман булутли, кечаси ва куннинг биринчи ярмида жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 м/с гача кучайиши, жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қисман булутли, ёмғир қорга айланиши мумкин, баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: