8:16 | 16.11.23
Ҳарорат +27 даражагача исиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» 16 ноябр уни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат +22 даражадан +27 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+9 даража илиқ, кундузи +22…+24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: