16:34 | 08.12.23

                       

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Бунга ҳаво ҳароратининг совиши оқибатида газ босимининг сезиларли пасайиши сабаб бўлган.

Республика ҳудудидаги метан қуйиш шохобчаларида иш вақти соат тонгги 6:00 дан соат 15:00 га қадар чекланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг расмий маълумот беришича, ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошгани газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келган.

Қайд этилишича, яқинлашаётган совуқ об-ҳаво шароитида аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан «заправка»ларнинг ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда ва улар режага асосан соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

«Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди» дейилган вазирлик хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: