12:10 | 06.11.23 943

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Мамлакатга ҳафта ўртасидан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб кела бошлайди.

«Ўзгидромет» шу ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

6-7 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди иссиқ ва бироз нам ҳаво массаси таъсирида бўлади.

Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 6 ноябр кундузи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +19…+24 даража илиқ бўлади.

Фото: Bugun.uz

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради.

8 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб кела бошлайди. 8 ноябр куни аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 9 ноябр куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёғингарчилик давом этади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 10 ноябр куни республика бўйлаб ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. 8-10 ноябр кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат секин-аста +13…+18 даражагача, 10 ноябрда +15…+20 даражагача пасаяди. 10 ноябрга келиб кечаси ҳаво ҳарорати +3…+6 даражагача пасаяди.

Тошкентда 6-7 ноябр кунлари бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +20…+23 даражани ташкил қилади.

8 ноябр куни тушдан кейин ва 9 ноябр кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кузатилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат секин-аста +14…+16 даражагача, 10 ноябрда +16…+18 даражагача пасаяди. 10 ноябрга келиб кечаси ҳаво ҳарорати +3…+6 даражагача пасаяди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 216
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 400
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 218
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 454
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 324