16:06 | 17.11.23

                       

Ўзбекистоннинг баъзи жойларида дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин

18 ноябрдан бошлаб республикага нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

«Ўзгидромет» 18-19 ноябр кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида қисман булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11…+13 даража илиқ, кундузи +20…+22 даража илиқ бўлади.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб жойларда бироз булутли, бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6…+11 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида қисман булутли, жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қисман булутли, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, фақат айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси +12…+17, кундузи +20…+25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиб, қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: