11:06 | 09.11.23 351

Ўзбекистоннинг Канададаги янги элчиси тайинланди

Мамлакатнинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида ушбу лавозимда фаолият юритади.

Dunyo ахборот агентлиги хабар беришича, 9 ноябр куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канада ва Бразилиядаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланган.

Фото: Dunyo ахборот агентлиги

52 ёшли Фурқат Сидиқов аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида O’zDeuElektroniks ҚК, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ишлаган.

2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги янги элчиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 248
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 386
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 431
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 226
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 335