21:59 | 26.10.23
Стокголмдаги дипломатик ваколатхона 2022 йилда очилган ва бу Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида Ўзбекистоннинг у ердаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Н.Ғаниев 52 ёшда бўлиб, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1994 йилдан буён фаолият юритиб, марказий аппарат ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Лавозимга қадар Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги Муваққат ишлар вакили сифатида ишлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Стокголмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган бўлиб, у давлатнинг хориждаги 36-элчихонасидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистонда Эроннинг янги элчиси сифатида иш бошлаганди. Ўзбекистон эса Италияга ўзининг янги элчисини тайинлаганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: