20:42 | 14.11.23 520

Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ масалалари таҳлил қилинди

Унда World Justice Project ижрочи директори Элизабет Андерсен ҳам қатнашган.

Шу йилнинг 8 ноябр куни Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар World Justice Project ташкилоти билан муҳокама қилинди. ЎзННТМА ташкилотчилигида бўлиб ўтган тадбирда WJP ижрочи директори Элизабет Андерсен онлайн тарзда иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Фото: Элизабет Андерсен

Унга кўра, ҳуқуқ устуворлиги индексини ННТ вакиллари билан муҳокама қилиш имконияти яратилгани алоҳида эътироф этилган. Индексни шакллантириш тартиби, унда 142 та давлатдан 3400 га амалиётчи ҳуқуқшунос ва экспертларнинг сўровлари асос бўлиши ҳақида маълумот берилган.

Тадбирда миллий ННТ вакиллари ҳам индекс тузувчилар томонидан Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ тизимида кўрсатилган камчиликлар йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича маъруза билан иштирок этишган.

Маълумот учун, 2015–2023 йилларда жами 6 миллиардга яқин аҳоли яшайдиган қатор давлатларнинг кўрсаткичи сезиларли даражада пасайгани кузатилган бўлсада, Ўзбекистон рейтинги ушбу даврда 8,9 фоизга ўсган. 2016 йилдан буён инсон ҳуқуқлари соҳасида минтақавий рейтингда 15 та давлат ичида 8-ўринни эгаллаган. Сўнгги 7 йилда 74 фоиз иштирокчи-давлатларда ҳокимият органлари ваколатларининг чекланганлиги индекси бўйича пасайиш кузатилган бўлса, Ўзбекистонда 2020 йилга нисбатан ўсиш мавжуддир.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 65
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1948
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853