16:44 | 04.01.24

                       

«Ўзгидромет» ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши фонида тезкор ахборот эълон қилди

Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмасининг тоғлари ва Наманганнинг Поп туманида қор кўчиш хавфи бор.

5-9 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: