14:04 | 07.12.23
Унда кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиш мумкин.
2023 йилнинг 10-12 декабр кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Шунингдек, шу йилнинг 8-13 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Жумладан:
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: