21:23 | 29.12.23
Унда кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 2 январ кунига қадар кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 30-31 декабр кунлари кузатилалиган об-ҳаво прогнозлари маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: