14:30 | 09.04.24

                       

Жарқўрғонда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жарқўрғонда 1,5 гектар захирадаги ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. У юқори лавозимли танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини ҳал қилмоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.Н. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга Бандихон тумани «Қудуқсой» МФЙ ҳудудидаги 1,5 гектар захирадаги лалми ер майдонини 200 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: