15:41 | 23.05.24

                       

Жазони ўташ жойини 1000 доллар эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент вилоятида жазони ўташ жойини 1000 доллар эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилганлар ушланди. Эркак маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бермоқчи бўлган.

ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида муқаддам судланган 48 ёшли икки нафар шахс Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бериш эвазига 1 000 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: