19:18 | 06.06.23 2736

Жазосини ўтаб бўлган болалардан «судланганлик» тамғаси олиб ташланиши мумкин

18 ёшга тўлмаган шахслар жазони ўтаб бўлганидан кейин «судланмаган» деб ҳисобланади

Жинояти учун жазосини ўтаб бўлган болалардан «судланганлик» тамғасини олиб ташлаш белгиланмоқда. Олий Мажлисда «Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Қонун лойиҳасига кўра, шахснинг вояга етмаган давридаги жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари кейинги ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ҳаётини янгидан бошлаши учун имконият берилиши мақсадида вояга етгунига қадар қилган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

«Бугун биз, депутатлар билиб-билмай жиноятга қўл уриб қўйган болаларнинг келажагига ‘болта уриб’ келаётган ‘судланганлик’ тамғасини олиб ташлашга хизмат қиладиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши таклиф этилмоқда:

  • 18 ёшга тўлмаган шахслар содир этган жинояти ( ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун жазони ўтаб бўлганидан кейин судланмаган деб ҳисобланади;
  • Иккинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати бир ойга туширилади. (Амалда ушбу муддат 6 ойни ташкил қилади)», — деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 726
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 782
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 478
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 397
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1069
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 888