22:43 | 07.03.24

                       

Жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи оширилмоқда

Ипотека кредити шартномасига асосан қарзни сўндириш муддати 180 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда тақсимланади.

Марказий банк бошқарувининг «Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан ипотека кредитлари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан ажратилган таълим кредитлари мустасно.

Ипотека кредити шартномасига асосан уни сўндириш муддати 180 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан давлат дастурлари доирасида ажратилган ипотека кредитлари мустасно.

2024 йил 1 июлга қадар қарз берувчи томонидан микроқарзлар ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак. 2024 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар ушбу кўрсаткич 60 фоиздан, 2025 йил 1 январдан бошлаб — 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: