19:54 | 22.05.23 3942

Жиззах шаҳар суди 19 ёшли йигитга 3 йиллик қамоқ жазоси тайинлади

Йигит ноқонуний диний материалларни тарқатганликда айбланган

Жиззахда 19 ёшли фуқаро Ўзбекистонда таъқиқланган диний материалларни тарқатганликда айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Хабарда айтилишича 19 ёшли йигит жиноят кодексининг 241-1 моддасига зид бўлган ( жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ахборотларни Telegram тармоғидаги шахсий каналида тарқатганликда ва дўстларига  юборганликда айбланди.

Суд мажлисида сўроқ қилинганида судланувчи пушаймонлиги, бу нарсанинг (тақиқланган диний материал) мазмунига тушунмагани, билими етмаганини маълум қилди. Шунингдек, унинг оилавий шароити, муқаддам судланмагани, қолаверса, маҳалласидан кафолат хати билан мурожаат қилингани инобатга олиниб, унга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, — дейди судя Ирода Муҳаммедова.

Судланувчи Redmi 9 телефони орқали жиноий ҳаракатларни содир этган ва март ойидан буён Telegram тармоғида ақидапарастлик ғоялари илгари сурилган материалларни кузатиб борган.

Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистонда тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилганди. Мазкур материалларни Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 56
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1944
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2703
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848