14:48 | 08.06.24
Жиззахда 17 ёшли йигит аттракциондан тушиб кетди. Ҳолат «Ўрда экологик истироҳат боғи»да содир бўлган.
Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати «Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда истироҳат боғида жорий йилнинг 1 июнь санасида бахтсиз ҳодиса юз бергани айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабарга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 июнь куни соат 20:00 ларда Пахтакор туманида яшовчи 2007 йилда туғилган фуқаро М.Ў оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган «Ўрда экологик истироҳат боғи»га айланиш учун борган. Йигит аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида яъни аттракцион тўлиқ тўхтамасдан олдин ҳимоя камарини ечиб юбориб, йиқилган.
Маълумотларга кўра, йигит ҳеч қандай тан жароҳат олмаган ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда атракционда носозликлар кузатилмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: