15:41 | 08.06.24

                       

Жиззахда 4 та юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда 4 та юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлида 4 та юк ташувчи транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган МAN русумли транспорт воситаси йўлнинг довон қисмида тушиш-чиқиш вақтида носозлик вужудга келган. У йўлнинг ўнг чекка қисмида тўхтаб турган бошқа бир юк машинаси билан тўқнашган. Шундан сўнг МАN ҳаракатни давом эттириб, олдинда кетаётган транспорт воситаларини ташишга мўлжалланган автотрейлерга урилган.

Иккала транспорт воситаси ҳам руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. МАN юк машинаси эса ҳаракатни давом эттириши оқибатида йўлнинг ўнг чеккасида тўхтаб турган юк ташувчи машинаси билан тўқнашган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида юк машиналарининг ҳайдовчи ва йўловчиларига тан жароҳати етмаган, бироқ транспорт воситаларига жиддий моддий зарар етган. М-39 автомобиль йўлининг 1011—1013-километрида вақтинчалик сунъий тирбандлик ҳосил бўлган, ҳозирда ЙПХ ходимлари тирбандликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: