16:50 | 15.04.24

                       

Жиззахда 47 нафар «СЭС» ходимига ойлик берилмагани аниқланди

Жиззахда 47 нафар «СЭС» ходимига ойлик берилмагани аниқланди. МИБ 47 кишига жами 67 миллион сўм ундириб берган.

Мажбурий ижро бюроси Жиззахда 47 нафар «СЭС» ходимининг ойлигини ундириб берди. Бу ҳақда бюро ахборот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.

Фото: МИБ Дўстлик туман бўлими

Маълум қилинишича, МИБ Дўстлик туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ижро варақаси келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Унга кўра, 47 нафар фуқароларининг «Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги» Дўстлик туман бўлими АЖдан ҳисобланган, лекин тўланмаган 67 миллион сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш керак бўлган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхона ҳисобидан иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: