11:15 | 10.04.24
Бундан ташқари, собиқ ўқитувчи 20 БРВ (6 800 000 сўм) миқдорда жаримага ҳам тортилган.
Болалар омбудсмани Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи аёлдан 7-синф ўқийдигани фарзандини 2023 йилнинг 26 декабрь куни ўқитувчиси юзига бир неча бор тарсаки тушуриб, болани сўкиб, ҳақорат қилганини ҳақида мурожаат келиб тушганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Болалар омбудсманинг сўровига кўра, Мактабгача ва мактаб таълим вазири мазкур ҳолатни ўрганган.
Жиззах вилояти Зомин тумани ММТ бўлимининг тегишли мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилиб, мазкур умумий ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига асосан С.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, — дейилади омбудсман хабарида.
Бундан ташқари, 23 январдаги жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида собиқ ўқитувчи Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 52-моддасида (Енгил тан жароҳати етказиш) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 20 БРВ (6 800 000 сўм) миқдорда жаримага тортилган.
Болалар омбудсмани таълим муассасаларида болаларга нисбатан номақбул муомала ва зўравонлик ҳолатлари жавобсиз қолмаслигини алоҳида таъкидлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: