10:41 | 03.06.24

                       

Жиззахда ҳайдовчни уриб, машинасидаги нарсаларни ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди

Жиззахда ҳайдовчига жароҳат етказиб, машинадаги нарсаларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар бошқа вилоятларда ҳам шу каби жиноятлар қилгани айтилмоқда.

Жиззах вилоятида «Газель» ҳайдовчисига турли жароҳатлар еткизиб, телефон ва маълум миқдордаги пулни ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 3 киши Тошкент-Термиз М39 йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмида Шароф Рашидов туманида яшовчи шахсга жароҳат еткизаш билан қўрқитиб, 350 минг сўм пули ва уяли алоқа воситасини ториб олганлар. Жабрланвчининг ИИБга мурожаати асосида, тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилиб, гумон қилинувчилардан бирининг шахси аниқланган. Шунингдек, қонунбузарлар Cobalt да ҳаракатланаётгани аён бўлган.

Машина кузатувга олинган. Натижада, Жиззах ва Навоий Ички ишлар органлари ҳодимлари томонидан жиноий гуруҳ Навоий вилоятида қўлга олинган. Бу пайтда улар савдо дўконида ўғрилик қилаётган бўлган. Гумон қилинувчилар билан ўтказилган терговга қадар суриштирув давомида ушбу шахслар Тошкент-Термиз М39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган қисмида тўхтаб турган «Газель»нинг ойнасини синдириб, ҳайдовчини темир бўлаги билан уриб турли жароҳатлари етказишгани ва жабрланувчининг уяли телефони, маълум миқдордаги пулини олганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, озиқ-овқат дўкони ойнасини синдириб, компьютер, телевизор ҳамда 1 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаганликлари исботланди. Ҳозирда гумон қилинувчиларнинг бошқа вилоятларда ҳам шу каби қонунбузарлик содир этганлиги тахмин қилинмоқда.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергив бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган» — деди Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати ходими Бахтиёр Тоғаев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: