ЙТҲ бўйича тегишли тартибда суриштирув-тергов ҳаракатлари бошланган.
16:03 | 28.05.24
Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 портлаб кетди. Машина ичидаги одамларнинг танаси бўлакларга бўлиниб кетгани айтилмоқда (видео).
Жиззахнинг Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 газ баллони портлаб кетгани бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳолат 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида содир бўлган.
Ҳозирда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушбу транспорт воситасида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар сонига ва шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: