18:19 | 25.05.24

                       

Жиззахда Lacetti ва автобус тўқнашиши оқибатида бир йигит ҳалок бўлди

«Жиззахда мактаб битирувчилари автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди». ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлган.

Жиззах вилоятида 25 май куни Lacetti ва автобус тўқнашиши оқибатида бир йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда 25 май куни Gentra ҳайдовчиси Жиззах вилоятининг асосий йўлида автобус билан ЙТҲ содир этгани, машинада битирувчилар бўлгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Маълум бўлишича, машинада битирувчилар бўлмаган. Воқеа 25 май куни соат 09:15 атрофида М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Шараф-Рашидов туманидаги Ёйилма маҳалласидан ўтувчи 979-километрида содир бўлган. Қайд этилишича, 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси автомобилни қарама-қарши йўналишдаги тирбандликка олиб борган ва у ерда автобус билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида 21 ёшли йигит вафот этди. Ҳайдовчи ва 20 ёшли йўловчи шифохонага етказилган. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари жабрланмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: