21:13 | 28.05.24

                       

Жиззахда Нексия-2 портлаганида неча киши вафот этгани аниқланди

Жиззахда Нексия-2 портлаганида неча киши вафот этгани аниқланди. Машинада қария ва ёш бола ҳам бўлган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 28 май куни Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлагани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина шу куни М-39 Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: