17:32 | 08.12.23

                       

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

«Долзарб 40 кунлик» доирасида 12 нафар киши 15 суткага қамалди.

Жиззах вилоятида олиб борилаётган «Долзарб 40 кунлик» доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларни қўлга олиш ва улар жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирларда бир нечта шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида уч нафар шахс қўлга олинди.

Вилоят ИИБнинг хабарига кўра, 12 нафар шахсга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахслар ушланган.

Бундан ташқари, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилиши натижасида ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахс аниқланган.

Аввалроқ, Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани, қамоққа олинганлардан бири «Меҳрик» лақаби билан танилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: