11:19 | 09.03.24

                       

Жиззахда тўй котрежида иштирок этиб, хавфли манёврларни амалга оширганлар жазоланди.

Жиззахда тўй котрежида иштирок этиб, хавфли манёврларни амалга оширганлар жазоланди. Улар, шунингдек, машинанинг давлат рақамларини белгиланмаган тартибда ечиб олиб ҳаракатланган.

Ижтимоий тармоқларда қора Ласетти ва қора Малибу машиналари тўй котрежида иштирок этиб, хавфли манёврларни амалга оширган видео тарқалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, улар машинанинг давлат рақамларини белгиланмаган тартибда ечиб олиб ҳаракатланган. Шунингдек магиналарига «сирена» ва «мигалка» ўрнатиб ҳаракатланган. Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув натижасида ҳолат 3 март куни Жиззах вилояти Зомин туманида содир бўлгани аниқланган.

«Малибу автомашинасига ҳар хил «сирена» ва «мигалка» қўйганим учун ЙПХ ходимлари топиб олиб келишди. Шунинг учун қолганлардан ҳам бу нарсани қайтармасликларини сўраб қолар эдим. Қилган қилмишимдан пушаймонман», дейди қоидабузар ҳайдовчи.

Маълумот учун, суриштирув давомида ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган. Машиналар жарима майдонига олинган

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: