11:01 | 17.05.24

                       

Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда тормози ишламай қолиши оқибатида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео).

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 16 май куни соат 10:30 ларда Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 978-километрида Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Hоwо русумли юк автомашинасининг тормоз тизимида техник носозлик юзага келган.

Оқибатда ўзидан олдинда кетаётган бошқа бир Hоwо русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Зарба кучли бўлгани туфайли биринчи юк машина йўл четига ағдарилган. Шу вақтда йўлнинг чап томонида ҳаракатланиб кетаётган SANY русумли юк автомобили ҳам ағдарилиб кетган юк машинаси салонига бориб урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: