9:57 | 24.12.23

                       

Жиззахда ускунага қисилиб қолган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

У эҳтиётсизлик оқибатида шлакли блок ишлаб чиқарувчи ускунага тушиб кетган.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси воқеа 22 декабр куни соат тахминан 15:00 ларда Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласида содир бўлганини маълум қилди.

Фуқаро шлакли блок ишлаб чиқарувчи ускунага қисилиб қолгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар тушган. Шунга кўра зудлик билан қутқарувчилар манзилга етиб бориб, фуқарони хавфсиз жойга олиб чиқишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган.

Маълум бўлишича, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ускунага тушиб кетган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда канализация чуқури ўпирилиб, бир кишини тупроқ босиб қолганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: