12:36 | 07.06.24

                       

Жиззахдаги даладан жонсиз одам топилди

Жиззахдаги даладан жонсиз одам топилди. Уни маҳалладоши тош билан уриб ўлдирган.

Ижтимоий тармоқда даладан жонсиз одам топилгани ҳақида видеотасвирлар тарқалди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, ушбу тасвирларда Жиззах вилояти Фориш тумани Қорабдолота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.П. акс этган бўлиб, у маҳалладоши С.Р. томонидан тош билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган. Айбланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: