15:06 | 25.05.23 1558

ЖССТ раҳбари «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Унга мукофотни Амрилло Иноятов топширган

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76 сессияси доирасида ЖССТ раҳбари билан учрашди. Суҳбатда Ўзбекистонда ушбу ташкилот кўмагида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва истиқболлари муҳокама қилинди. Амрилло Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган ёрдам учун Тедрос Аданом Гебреисусга миннатдорлик билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЖССТ раҳбари ҳам Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларга яхши баҳо берди. Айниқса, силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Учрашув якунида Амрилло Иноятов ЖССТ билан Ўзбекистоннинг самарали ҳамкорлигини таъминлашда кўрсатган ёрдами учун Тедрос Гебреисусга «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони берилди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1216
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 543
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 819
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 853
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1510
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706