22:15 | 09.01.24

                       

«Ўзметкомбинат»нинг ижрочи директори вазир ўринбосарлигига ишга ўтди

Эндиликда у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ишлайди.

Президентнинг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-12-сонли қарори билан «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Турсунқулович Аҳмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетини тамомлаган. «Сколково» Москва бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва саноат корхоналари активларини бошқаришда тажрибага эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда Ўзбекистонга 22 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими пора билан қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: