18:40 | 16.11.23 691

Зоир Мирзаев хизмат машиналари сотиб олиш учун икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига 1,3 млрд сўм ажратган

Пуллар вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилиши белгиланган.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 15 ноябрдаги фармойиши билан учта хизмат машиналарини ҳокимнинг икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига  харид қилиш учун 1 миллиард 336,5 миллион сўм ажратиш тўғрисида фармойиш чиқарган.

Мансабдорлар беш йилдан ортиқ вақтдан буён машиналардан фойдаланиб келганлиги учун уларни алмаштириш эҳтиёжи туғулганини билдирилган.

Машиналар вилоят биринчи ўринбосари Абдурасул Абдуллаев, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбеков ва Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов учун харид қилиниши режалаштирилган.

«Газета.уз» вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати берган маълумотга таяниб, машиналар BYD гибрид туркумидаги автомобиллар саналишини хабар қилган.

Харид учун пуллар вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3 чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги қарорига мувофиқ:

  • вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1500 баравари (495 миллион сўм)дан;
  • туман ва шаҳар ҳокимлариники — БҲМнинг 1000 баравари (330 миллион сўм)дан ошмаслиги керак.

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 65
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 389
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1096
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1138